Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси, журналист Ирина Матвиенкога қилинган таҳдидларни қоралади. Ташкилот вазиятни ўрганишни сўраб, Бош прокуратурага мурожаат йўллади.
Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди. У бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам ариза билан мурожаат йўллаган.
Танзила Нарбаева Хоразмда қизларнинг зўрлангани билан боғлиқ вазиятга «давлат ва жамиятнинг муросасиз жавоби бўлиши шарт»лигини билдирди. Саида Мирзиёева прокуратурадан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Ирина Матвиенко эса вазият ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берганини таъкидлади.
Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қиз мурдаси жинсий зўрлаш белгилари билан топилгани одамларни жунбишга келтирди. Жамоатчилик бундай жиноятлар учун жазо кучайтирилиши лозим, деган фикрда. Айни вақтда, фаоллар «боланинг хавфсизлигини ота-онанинг бўйнига юклашни масъулиятсизлик» деб баҳоламоқда.
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳасига мамлакатда қийноққа солиш, жисмоний ва руҳий зўравонлик билан боғлиқ моддалар бўйича қўзғатилган жиноятлар сони тўғрисидаги маълумотни беришдан бош тортди. «Сўралган маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз», — дейилади ИИВ жавобида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг